Гульсара Шерматова: «Очиқ хат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисидан Араз ва Эмин Агаларовларга»

Четверг, 14 Августа 2025

Ҳурматли Араз ва Эмин жаноблари!

Биз - Тошкент шаҳри ва вилоятининг минглаб фуқаролари ва фаоллари - Сизларга очиқ ва қатъий мурожаат қилмоқдамиз.

Биз Сизларни - машҳур тадбиркорлар ва инвестициячилар сифатида - ижтимоий ва экологик масъулиятни ўйлаб ҳаракат қилишга чақирмоқчимиз. Бизнинг илтимосимизнинг асосий мақсади - Чорвоқнинг ичимлик сув манбаси сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолиш ва келажак авлодлар учун тоза сув ва соғлом муҳитни таъминлашдир. Шу боис:

Сиздан сўраймиз - «Sea Breeze» мақсадида Чорвоқ соҳилидаги йирик қурилиш ва туризм-комплексини амалга оширишни тўхтатишни.

Чорвоқ сув омбори - мамлакатимизнинг стратегик аҳамиятга эга ичимлик сув манбаи. Унинг суви миллионлаб инсонлар ҳаёти ва саломатлигини таъминлайди. Мазкур ҳудуд Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларимизга мувофиқ қўриқланиши шарт бўлган экологик ҳимоя ҳудудидир.

Сизнинг «Sea Breeze» лойиҳангиз - йирик меҳмонхона, турар-жой ва кўнгилочар комплекс - сув манбаига бевосита хавф туғдиради. Бу нафақат миллий қонунларимиз, балки Ўзбекистон ратификация қилган бир қатор халқаро ҳужжатларга ҳам зиддир, жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - ҳар бир фуқаронинг соғлом атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлайди (49- модда).

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун - экологик мувозанатни бузадиган ва табиий ресурслардан зарарли фойдаланишни тақиқлайди.

«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ва Водний кодекс - ичимлик сув манбаларини ифлослантириши мумкин бўлган ҳар қандай фаолиятни чеклайди.

Орҳус Конвенцияси (1998 й., Ўзбекистон 2023 йилда ратификация қилган) - аҳолининг экологик ахборотга етарли кириши ва қарорлар қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқини кафолатлайди. Лойиҳа жамоатчилик розилигисиз амалга оширилиши - конвенция талабларини бузади.

Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ва Париж иқлим келишуви доирасидаги мажбуриятлар - табиий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини амалга оширишни талаб қилади.

Биз таъкидлаймиз:

Бу лойиҳа амалга оширилса, Чорвоқ сувининг ифлосланиши, сув омбори экотизимининг бузилиши ва миллионлаб одамлар учун ичимлик суви таъминоти хавф остида қолиши муқаррар.

Шу боис, биз Сизларни:

«Sea Breeze» лойиҳасидан бутунлай воз кечишга, Чорвоқ соҳилида ҳар қандай қурилиш ишларини тўхтатишга ва бу ҳудудни қонун ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ муҳофаза қилишга чақиримиз.

Биз Азербойжон аҳли билан бир халқ - туркий маданий меросга эга қардош,қондош жамоалармиз. Бизда табиатга, сувга ва ерга ҳурмат - авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган муқаддас қадриятдир. Биз ишонамизки, сизлар ҳам бу қадриятни инобатга оласизлар ва бизнинг келажагимизга таҳдид соладиган лойиҳадан воз кечасизлар.

1

Ҳурмат билан,

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси номидан ушбу худудда яшовчилар:

Нашр манбаси


Гулсара Шерматова, фалсафа, сиёсий фанлар доктори, «World Aral region charity» экологик жамғармаси витсе-президенти