Шахсан мен учун Ўзбекистондаги диний ақидапарастликнинг янги тарихи Қўқон ҳокими Боҳодир Жалоловнинг «Шарқ ва Ғарб учрашуви» фрескасини устидан бўяб ташлаш («кийинтириш») буйруғи билан бошланган. Бамиёндаги ҳайкалларнинг толиблар томонидан остин-устин қилиниши ёки «ИШИД» жангарилари томонидан Палмирадаги музей ашёларининг ваҳшийларча йўқ қилишидан фарқ қилмайдиган ушбу бузғунчилик ҳаракатига расмий реакциянинг етишмаслиги Ўзбекистондаги жамоат маданияти учун жуда салбий рол ўйнади. Aйтганча, Қўқондаги бузғунчилик ҳақидаги мақоладан сўнг, Ўзбекистон Маданият вазирлиги Баҳодир Жалоловнинг фрескасини тиклаш учун маблаҳ ажратишга ваъда берган бўлса, рассомнинг ўзи театрда панони тиклашга тайёрлигини билдирди. Бироқ, бу нарса ваъдалигича қолиб кетиб, бироздан сўнг ҳаммаси унутилди.